Жаҳон | 06:43 / 02.07.2015
3050
1 дақиқада ўқилади

Ҳиллари Клинтон ўзининг сайловолди кампанияси доирасида 45 млн доллардан кўпроқ маблағ йиғди

Ҳиллари Клинтон ўзининг твиттердаги аккаунтида АҚШ президенти лавозимига унинг номзодини қўллаб-қувватлаш учун сайловолди кампаниясининг биринчи чорагида қанча маблағ йиғилганини ёзди.

“Ҳанузгача ҳисобламоқдамиз, бироқ мана буни аниқ биламиз: кампаниянинг биринчи чорагида сайловчилар орқали 45 млн доллардан кўпроқ пул тўпланган”, деб ёзмоқда Клинтон.

Клинтон барча хайр-эҳсонларнинг 91 фоизи 100 доллар атрофида бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ Голливуд актёрлари Леонардо ди Каприо ва Тоби Магуайр Ҳиллари Клинтоннинг сайловди кампанияси ҳомийларига айланишгани маълум қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш