Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 08:30 / 02.07.2015
2135
1 дақиқада ўқилади
Монтойя “Интер”га ўтишдан аввал тиббий кўрикдан ўтиш учун Миланга учиб кетди
“Барселона” ҳимоячиси Мартин Монтойя ўз фаолиятини Миланнинг “Интер” жамоасида давом эттирадиган бўлди.
1 июль куни 24 футболчи Миланга учиб кетди ва 2 июлда тиббий кўрикдан ўтади.
“Интер” испан футболчисини икки мавсумга ижарага олиб, каталонияликларга ўйинчи учун 15 млн евро тўлайди.
“Нерадзурри”лар яна 7 млн евро тўлаб ўйинчини сотиб олишлари мумкин. Монтойянинг “Барса” билан амалдаги шартномаси 2018 йилгача мўлжалланган.