Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 15:05 / 02.07.2015
4838
1 дақиқада ўқилади
Нукусда 43,3° даража иссиқ ҳарорат қайд этилиб, 37 йил аввалги рекорд янгиланди
Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида 1 июль куни термометр кўрсаткичи +43,3° ҳароратни қайд этди.
Метеорологларнинг маълумотларига кўра, бундай кўрсаткич 1978 йилда қайд этилганди.
30 июнь куни ҳам +42,6° ҳарорат орқали 20 йил олдинги рекорд янгиланганди.
Тошкентда 1 июлда термометр кўрсаткичи +40,0 градусни кўрсатди. 1902 йилнинг 1 июлида бу борадаги энг максимал ҳарорат 40,3 градус иссиқни ташкил қилган эди.