Спорт | 14:30 / 02.07.2015
3108
1 дақиқада ўқилади

Самвел Бабаян: ёзда Олий Лига ўйинларини 20:00да бошланадиган қилиб белгилаш керак

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян 2 июль куни Олий Лига клублари бош мураббийлари билан мажлис ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон  Футбол Федерацияси матбуот хизмати твиттери хабар берди.

«Ёзда олий лига ўйинларини 20:00дан кейин қилиб белгилаш керак. Ўйинни 18:00да бошлаш мухлисларга нисбатан ўта адолатсизлик!», - деди Самвел Бабаян. 

Қайд этишларича, учрашувда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Фарҳод Магаметов ҳам иштирок этган. 

Самвел Бабаяннинг қўшимча қилишича, «биз ҳаммамиз – клублар, мураббийлар, мухлислар, ҳамма-ҳамма терма жамоа атрофида бирлашишимиз керак».

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш