Ўзбекистон | 16:45 / 02.07.2015
5940
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Россия ОТМларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда

Тошкентдаги Россия фан ва маданият марказида Россия ОТМларига бюджет асосида кириш учун имтиҳонлар олинмоқда.
Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига тарқатган хабарга кўра, июль ойи давомида абитуриентлар Россиянинг бир қанча олий ўқув юртларига кириш учун имтиҳон топшира олади. Волгабўйи давлат технология университети (Йошкар-Ола), Ульяновск қишлоқ хўжалиги академияси (Ульяновск), Шимолий Кавказ федерал университети (Ставрополь), Сибирь давлат тиббиёт университети (Томск), Мари давлат университети (Йошкар-Ола) шулар жумласидандир.