Жаҳон | 00:06 / 03.07.2015
4332
1 дақиқада ўқилади
АҚШ элчиси айғоқчилик ҳақидаги маълумот туфайли Меркель идорасига чақиртирилди
Германия канцлери бош идораси мамлакатдаги АҚШ элчисини АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг немис ҳукумати ортидан айғоқчилик қилгани ҳақидаги маълумотни муҳокама қилиш учун чақиртирди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
WikiLeaks сайтида чоп этилган маълумотларга кўра, МХА Германия ҳукумат идоралари, жумладан молия ва иқтисодиёт вазирликлари вакилларининг 69 та телефон рақамини тинглаган.