Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 17:44 / 03.07.2015
2507
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда инвестицион ва бадалли жамғармалар тўғрисидаги қонун қабул қилинди
Ўзбекистон Олий Мажлисининг қуйи палатаси “Инвестицион ва бадалли жамғармалар тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар қилди.
Айтилишича, қонун иккинчи ўқишда қабул қилинган бўлиб, у инвестицион ва бадалли жамғармалар фаолиятини тартибга солиш вазифасини бажаради.
Қонунда шу турдаги жамғармалар ташкил этишнинг асосий принциплари, иштирокчиларнинг ҳуқуқ мажбуриятлари, уларнинг фаолиятини тартибга солишга масъул давлат органи белгилаб берилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш