Жаҳон | 22:20 / 03.07.2015
5813
1 дақиқада ўқилади

Патрушев Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлаётган давлатларга қарши чора-тадбирлар ишлаб чиқишни таклиф қилди

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлаётган давлатларга қарши чора-тадбирлар ишлаб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Сиёсатчи бу ҳақда Хавфсизлик кенгаши йиғилишида айтиб ўтди.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россияга қарши санкциялар киритилишини амалга оширган давлатларни Украинадаги можаронинг асл сабабчилари деб атаган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш