Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция Россия бомбардимончи самолётларини ушлаш учун ҳавога қирувчи самолётлар кўтарди
Швеция ҳарбий-ҳаво кучлари Россияга тегишли иккита Ту-22 бомбардимончи самолётини ушлаш учун ҳавога қирувчи самолётлар кўтарди. Бу ҳақда Швеция қуролли кучлари матбуот хизмати маълум қилди.
Швециялик ҳарбийларнинг маълумотларига кўра, бу воқеа 4 июлда эрталабки пайт Болтиқ денгизининг жанубий қисмида, Готланд оролидан шарқий томонда юз берган.
Қайд этилишича, Швеция ҳаво ҳудуди кесиб ўтилмаган.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлигида мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг барча парвозлари нейтрал ҳудудлар ҳаво ҳудудларидан фойдаланишнинг халқаро қоидаларига мувофиқ, бошқа давлатларнинг чегаралари бузилмаган ҳолда амалга оширилиб келиши таъкидлаб ўтилган.