Спорт | 05:10 / 05.07.2015
2153
1 дақиқада ўқилади

Чилилик футболчилар 2017 йилда Россияда Конфедерациялар Кубогида иштирок этадиган бўлдилар

Футбол бўйича Чили терма жамоаси Америка кубоги финалида Аргентина устидан пенальтилар бўйича 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 2015 йлги Америка кубоги соҳиби сифатида 2017 йилда Россияда ўтказиладиган Конфедерациялар Кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бу мусобақада, шунингдек, 2018 йилги Жаҳон чемпионати мезбони сифатида Россия, амалдаги жаҳон чемпиони Германия ҳамда 2015 йилги Осиё кубоги ғолиби Австралия терма жамоалари иштирок этадилар. Мусобақада жами 8 та жамоа иштирок этади.

Конфедерациялар Кубоги жаҳон чемпионатидан бир йил олдин чемпионатни кутиб оладиган мезбон мамлакатда ўтказиладиган мусобақа ҳисобланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш