Жаҳон | 04:47 / 05.07.2015
2144
1 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи Грецияда гуманитар инқироз юз берган тақдирда унга зудлик билан пул беришга тайёрлигини маълум қилди

Брюссель Грецияда гуманитар инқироз юз берган тақдирда унга зудлик билан қарз беришга тайёр, деб айтди Европарламент раҳбари Мартин Шульц. Бу ҳақда Die Welt маълум қилмоқда.

“Биз бунга муҳтожлик сезаётган одамлар учун маблағ ажратишимизга тўғри келишимиз мумкин. Ушбу мақсадларда яқинда Брюсселда жамғарма очилади. Биз одамларни кулфатда қолдирмаймиз,”, деб айтмоқда Шульц.

Шульц Грецияда ислоҳотлар режаси референдумда рад этиладиган бўлса, мамлакатда маошлар тўланиши, тиббиёт тизими, жамоатчилик транспорти ишлаши ва энергия етказиб берилиши хавф остида қолиши мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш