Спорт | 22:56 / 05.07.2015
2793
1 дақиқада ўқилади

Рустам Қосимжонов Бокудаги Жаҳон кубогида иштирок этади

Бокуда жорий йилнинг 10 сентябридан 5 октябригача шахмат бўйича 2015 йилги Жаҳон кубоги бўлиб ўтади.
Бу мусобақада Марказий Осиё давлатларидан ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Рустам Қосимжонов, Тожикистонда бўлиб ўтган ҳудудий мусобақанинг олтин ва кумуш совриндорлари қозоғистонлик гроссмейстер Ринат Жумабаев ва туркманистонлик халқаро уста Юсуф Отабоев иштирок этадилар.
Magichess.uz сайтининг маълумотларига кўра, нокаут-тизим бўйича ўтадиган ушбу мусобақада 128 нафар шахматчи иштирок этади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш