Спорт | 04:39 / 05.07.2015
2844
1 дақиқада ўқилади

Серхио Рамос ўзининг бўлғуси фаолияти бўйича ҳеч ким билан музокаралар олиб бормаётганини маълум қилди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос ўзининг бўлғуси фаолияти бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги маълумотни инкор этди.

“Мен ҳеч ким билан музокара олиб бормаяпман”, деб айтди Рамос Canal Cuatro телеканали эфирида.

Аввалроқ “Манчестер Юнайтед” Рамоснинг трансфери учун 60 млн евро ва футболчининг ўзига 55 млн евролик 5 йиллик шартнома таклиф қилгани маълум қилинганди.