Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:22 / 06.07.2015
2293
1 дақиқада ўқилади
Буюк Британия Гран-присида Льюис Хэмилтон ғалаба қозонди
Буюк Британияда Гран-присида британиялик пилот Льюис Хэмилтон биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин унинг “Мерседес” жамоаси бўйича ҳамкори Нико Росбергга насиб қилди. Учинчи натижага эса “Феррари” пилоти Себастьян Феттель эришди.
Гран-прида иштирок этган 20 спортчидан 13 нафари финишга етиб борди. 6 нафари финишга етиб бора олмади, бир нафари эса – “Заубер” жамоаси пилоти Фелипе Наср старт олмади.