Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 21:25 / 06.07.2015
4471
1 дақиқада ўқилади
Шумахернинг қизи ўсмирлар ўртасида от чоптириш бўйича Европа чемпиони бўлди
“Формула-1” автопойгасининг етти карра чемпиони Михаэль Шумахернинг қизи Жина Мария Шумахер ўсмирлар ўртасида от чоптириш бўйича Европа чемпиони бўлди.
Мусобақада 9 та давлатдан 46 нафар ёш спортчи иштирок этди. Жина Мария ушбу ғалабаси билан Германия терма жамоасига жамоавий ҳисобда ғолиб бўлишга ёрдам берди.
Шумахернинг яна бир фарзанди – ўғли Мик “Формула-4” синфидаги автопойгаларда иштирок этади.