Жаҳон | 09:01 / 07.07.2015
5138
1 дақиқада ўқилади

Ереванда намойишчилардан бири ўз оғзини тикиб қўйди

Ереванда Арманистонда электр энергия нархининг ошишига қарши бўлиб ўтаётган норозилик намойишларининг иштирокчиларидан бири ўзининг фуқаролик позициясини билдириш мақсадида ўз оғзини тикиб қўйишга қарор қилди.

Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлигига намойишчиларидан бири, очлик эълон қилган Давид Санасарян маълум қилди.

Ереванда норозилик намойишлари 19 июнда бошланди. Маҳаллий аҳоли мамлакат ҳукуматининг электр энергияга нархларни ошириш ҳақидаги қарорига қарши норозиликларини билдириб, кўчаларга чиқишди. Намойишчилар ўз норозиликлари ифодаси сифатида Еревандаги Мустақиллик майдонидан Маршал Баграмян кўчасигача юриб ўтишди.

23 июнда полиция куч ишлатиб, намойишчиларни тарқатиб юборди. Бироқ кейинроқ намойишчилар яна кўчаларга чиқишган ва бу намойишлар ҳозирги кунгача давом этиб келмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш