Жамият | 16:51 / 07.07.2015
9395
1 дақиқада ўқилади

Хонанда Бейонсенинг қўшиғидан илҳомланган австралиялик архитекторлар осмонўпар бино қуришади

Хонанда Бейонсенинг Ghost қўшиғи учун ишланган видеоклипдан илҳомланган архитекторлар Австралиянинг Мельбурн шаҳрида 78 қаватли осмонўпар бино қуришади. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар тарқатди.

«Премьер-тауэр» типидаги осмонўпар бинода турар-жой бинолари, дўконлар ва меҳмонхона ўрин эгаллайди. Лойиҳа Бейонсенинг ўша клипидаги бинога ўхшаш қилиб ишланади.

Мазкур лойиҳани сингапурлик миллиардер Ко Ви Менг бошқарадиган Fragrance гуруҳи молиялаштиради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш