Спорт | 11:36 / 08.07.2015
3030
1 дақиқада ўқилади

Fondazione Fiera жамғармаси "Милан"га янги стадион учун ер ажратилишини маълум қилди

Fondazione Fiera жамғармаси "Милан" жамоасининг янги стадиони учун ер ажратилишини тасдиқлади. Бу ҳақда "россонерилар"нинг расмий сайтида хабар қилинди.

Маълум бўлишича, янги ўйингоҳ учун Милан шаҳрининг Портелло тумани ҳудудидан ер ажратилган.

Қайд этиш жоизки, "Милан"нинг бош штаб-квартираси ҳам шу ҳудудда жойлашган бўлиб, янги стадион бош офис ёнида қурилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш