Жамият | 17:24 / 09.07.2015
15037
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси “Тўхтабой” жоме масжидига ташриф буюрди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов еттинчи июль куни Тошкент шаҳридаги “Тўхтабой” жоме масжидига ташриф буюрдилар.

Муфтий ҳазратлари масжид аҳлини Рамазон билан муборакбод этиб, бу ойнинг фазилати, унда амалга ошириладиган иқтисодий ибодат бўлмиш закотнинг ажр-мукофоти улуғ экани ҳақида маъруза қилиб бердилар.

Сўнгра юртимиз тинч-омон, халқимизнинг ҳаёти фаровон бўлишини сўраб, дуо қилдилар.