Спорт | 08:36 / 09.07.2015
2762
1 дақиқада ўқилади

Виктор Вальдес "Антальяспор" жамоасига ўтишга яқин турибди

"Манчестер Юнайтед"нинг захира дарвозабони Виктор Вальдес ўз фаолиятини Туркиянинг "Антальяспор" жамоасида давом эттириши мумкин.

Hurriyet нашрида ёзилишича, турклар "Барселона" жамоасида узоқ йиллар ўйнаб, танилган бу футболчи билан шартнома тузиш арафасида туришибди.

Эслатиб ўтамиз, бу жамоа Роналдиньо ва Самуэл Это`О каби яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларини ўз таркибига қўшиб олишга улгурди.