Ўзбекистон | 15:42 / 10.07.2015
15594
1 дақиқада ўқилади
Каримов Хитойнинг ШҲТ ҳақидаги мультфильми қаҳрамонига айланди
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Хитойда ШҲТ ҳақида ишланган мультипликацион фильм қаҳрамонига айланди.
“Фусин кўчасидаги ишчи студия” томонидан ишланган картина интернетда 1 млн киши томонидан кўрилди.
“Си Цзиньпин билан бирга ШҲТ ва БРИКС саммитларига борамиз” номли анимацион ролик қаҳрамонлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари бўлди.
Видеода футбол ўйнаётган раҳбарлар кўрсатилган. У ерда Ўзбекистон раҳбари ҳимоячи, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбари ярим ҳимоячи, Россия президенти ва ХХР раиси ҳужумчи сифатида кўрсатилган.
Бундан ташқари, давлат раҳбарлари битта велосипедда учиши, аттракционларда ва болалар машиналарида учиши кўрсатилган.