Жаҳон | 21:02 / 10.07.2015
7373
1 дақиқада ўқилади

ЖАР президенти ШҲТ саммитида барабан чалиб, бошқир мусиқасига рақсга тушди

YouТube да Уфадаги БРИКС ва ШҲТ саммити иштирокчи давлатлари делегациялари Уфада бўлиб ўтган норасмий кечада бошқир халқ қўшиқларига рақсга тушаётганлари акс этган видео пайдо бўлди.

Рақсга тушаётганлар орасида Жанубий Африка Республикаси президенти Жейкоб Зумани ҳам кўриш мумкин. Видеодан кўринишича, Зума мусиқачилардан бирининг барабанини олиб (ёки унда ўзиники бўлганми) рақсга тушганча мусиқачиларга монанд уни чалгани акс этган.

ОАВларда ушбу кеча “Даско Гарден” ресторанида бўлиб ўтгани тахмин қилинди. Айнан шу ерда саммит иштирокчиларини расмий учрашувлардан кейин норасмий кечада кўнгилларини хушнуд қилишга ваъда берилган эди. Кўринишича, кеча анчагина қизиган.