Жаҳон | 15:26 / 10.07.2015
5670
1 дақиқада ўқилади

Малика Шарлоттанинг чўқинтириш маросимидан илк фотосуратлар намойиш этилди

Буюк Британия қироллик оиласининг янги вакили малика Шарлоттанинг чўқинтириш маросими 5 июль куни ўтказилганди.

Маросим Норфолк графлигидаги Сандрингем шаҳарчасида жойлашган Мария Магдалина черковида бўлиб ўтган.

10 июль куни қироллик хонадони ушбу маросимда олинган фотосуратларни омма ихтиёрига тақдим этди.

Бу суратлар орқали маросимда Буюк Британия қироличаси Элизабет Иккинчи ва қироллик хонадонининг бир қанча аъзолари, шаҳзода Филипп ота-онаси шаҳзода Чарльз ва герцогиня Камилла билан, Кейт Миддлтон ота-онаси Майкл ва Керол Миддлтон, унинг акаси Жеймс ҳамда синглиси Пиппу Миддлтон иштирок этишганини кўриш мумкин.

Суратлар марҳум малика Дианнанинг хусусий фотографи бўлиб ишлаган Марио Тестино томонидан олинган.