Спорт | 08:29 / 10.07.2015
1595
1 дақиқада ўқилади

"Севилья" Иммобилени "Боруссия"дан 12 млн евро эвазига трансфер қилади

"Севилья" ва "Боруссия" жамоалари италиялик ҳужумчи Чиро Иммобиленинг трансфери борасида келишувга эришиш арафасида туришибди.

25 ёшли бу ҳужумчи учун испанияликлар 12 млн евро тўлаши хабар қилинди.

Маълумот учун, Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси 2014 йилнинг ёзида Иммобилени "Торино"дан 19 млн евро эвазига харид қилганди. У ўтган мавсумда Бундеслиганинг 33 учрашувида майдонга тушиб, 10та гол урди ва 2та голли пас амалга оширди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш