Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 19:04 / 10.07.2015
2734
1 дақиқада ўқилади
Спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон вакиллари 2та медал олишди
Мьянма давлатида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионатининг дастлабки кунги баҳслари ниҳоясига етди.
Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациси ахборот хизмати берган хабарга кўра, биринчи кунги беллашувлар Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига иккита медални тақдим қилди.
Юнон-рум кураши бўйича Арам Вардянян (66 кг) «кумуш» билан тақдирланган бўлса, Зайниддин Қамариддинов (60 кг) ўз ҳисобига бронза медалини ёзиб қўйди.