Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 22:44 / 11.07.2015
2177
1 дақиқада ўқилади
“Монако” Ал-Шааравийни 16 млн еврога сотиб олиш мажбурияти билан 2 млн еврога ижарага олмоқда
“Милан” ҳужумчиси Стефан Ал-Шааравий ўз фаолиятини “Монако”да давом эттирадиган бўлди.
“Россонерлар”нинг расмий телеканали Milan Channel томонлар битимни деярли келишиб олганларини маълум қилди.
13 июль куни ўйинчи тиббий кўрикдан ўтади ва янги клуби билан шартнома имзолайди.
“Монако” Ал-Шааравийни 16 млн еврога сотиб олиш мажбурияти билан 2 млн еврога ижарага олмоқда.