Жамият | 19:04 / 11.07.2015
4266
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада амалга оширилган талончилик фош этилди

2015 йил 3 июль куни Фарғона вилояти Қўштепа тумани Қоражийда қишлоғида икки номаълум шахс 24 ёшли фуқарони қўрқитиб, унинг "Нокиа" телефони ва велосипедини очиқдан-очиқ тортиб олиб воқеа жойидан яширинган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур талончилик жиноятини маҳаллий аҳолига мансуб, 19 ёшли икки нафар йигитлар содир этганлиги аниқланиб, улар қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш