Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 01:18 / 11.07.2015
2870
1 дақиқада ўқилади
Федерер Уимблдон финалига йўл олди
Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер (2-рақамли теннисчи) Уимблдон финалига йўл олди. Федерер мусобақанинг яримфинал учрашувида британиялик теннисчи Энди Маррейга ҳеч қандлай имконият қолдирмади. Учрашув 7:5, 7:5, 6:4 ҳисоби билан якунланди. Теннисчилар кортда 2 соат 6 дақиқа ўтказишди.
Энг нуфузли теннис мусобақасининг финалида Федерер франциялик теннисчи Ришар Гаскени мағлуб этган ҳозирда 1-рақамли теннисчи бўлиб турган сербиялик Новак Жокович билан учрашади.