Жаҳон | 09:26 / 12.07.2015
2478
1 дақиқада ўқилади

Эрон ядровий дастури бўйича келишув 100 саҳифадан иборатлиги маълум бўлди

Теҳрон ва халқаро воситачилар олтилиги муҳокама қилаётган Эрон ядровий дастури бўйича келишувнинг матни 100 саҳифадан иборат бўлди. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлигидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Музокаралар инқирозга учрамади. “Олтилик” ва Эрон техник ва ҳуқуқий деталларни ўз ичига олувчи 100 саҳифалик матн устида иш олиб бормоқда”, деб айтди манба ва масалаларнинг кичик қисмигина қўшимча келишувни талаб қилишини таъкидлаб ўтди.

“Битим тузишга эришилади. Унга эришиш учун яхши имкониятлар мавжуд. Бироқ бу қачон бўлишини ҳеч ким аниқ айта олмайди”, деб таъкидламоқда манба.

Аввалроқ дипломатлар Эрон бўйича битимни 12 июлгача тузишга ҳаракат қилишлари маълум қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш