Жамият | 00:24 / 12.07.2015
3999
1 дақиқада ўқилади
Фил цирк томошаси пайтида 2 метрлик баландликдан йиқилиб тушиши оқибатида томошабинларни босиб қолишига бир баҳя қолди
Беларуснинг Могилёв шаҳрида цирк томошаси пайтида фил 2 метрлик баландликка зиналардан кўтарилиб, олдиндан тайёрланган томошани кўрсатиши керак бўлганда қоқилиб кетиб, шовқин-сурон билан ерга қулаб тушди.
Фил шундоққина биринчи қаторнинг ёнига думалаб тушган. Жонивор ўзи мустақил равишда тура олмай, саҳнанинг четида ожизона ҳолда ёнбошлаб қолган.
Биринчи қаторда ўтирган томошабинлар фил йиқилиб кетганда жуда қўрқиб кетишган. Гувоҳлар томонидан олинган видеода қичқириқлар ва болалар йиғиси эшитилиб турибди.
Гувоҳларнинг айтишларича, ушбу нохуш воқеа оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган, филнинг ўзига эса зудлик билан ёрдам кўрсатилган.