Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 23:40 / 12.07.2015
2500
1 дақиқада ўқилади
Футбол бўйича Фижи терма жамоаси илк бор Олимпиада ўйинларида иштирок этадиган бўлди
Фижи терма жамоаси Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун саралаш босқичи финалида Вануату устидан пенальтилар серияси бўйича 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади.
850 минг аҳолига эга бўлган орол-давлат ушбу ғалабаси эвазига илк бор Олимпия ўйинларида иштирок этадиган бўлди.
Фижи тарихда Австралия ва Янги Зеландиядан кейин Олимпия ўйинларида Океания минтақасидан иштирок этувчи 3-жамоага айланди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш