Спорт | 19:34 / 12.07.2015
5994
2 дақиқада ўқилади

Икер Касильяс: «25 йил ўтиб мен учун барча нарсани берган клуб билан хайрлашиш каби оғир фурсат келди”

Мадриднинг “Реал” клуби ва Испания футболининг афсонаси Икер Касильяс клуб билан хайрлашишига баҳишланган матбуот-анжуманида у учун барча нарсани берган клубдан кетиши нақадар оғир бўлаётганини айтиб ўтди.

“Мен билан бу ҳаётимдаги ўзгача кунни бўлишгани келганингиз учун барчангизга раҳмат. “Реал”ни қўллаб-қувватлаётган барча билан хайрлашишни истайман.

“Мен “Порту”га бу менинг тақдирим бўлишига умид ва ишонч билан кетмоқдаман. У ерда ишончни оқлаш учун барча қўлимдан келган ишни амалга ошираман.

25 йил ўтиб мен учун мураккаб кун – мен учун барча нарсани берган клуб билан хайрлашиш куни келди.

Мен ўзимни яхши кунларимда ҳам, омадсиз кунларимда ҳам севишганини ҳис қилганман. Мен бу клубда унинг қадриятларига таяниб улғайдим.

Бу ерда мени яхши инсон сифатида эслаб қолишларига умид қиламан. Қаерга бормай, мен доимо “Hala Madrid!” (“Олға, Мадрид!) деб қоламан”, деб ўз дил сўзларини билдириб ўтди Касильяс.