Спорт | 17:02 / 13.07.2015
2462
1 дақиқада ўқилади

Олимпия чемпиони бўлган спринтер ва чанғичи ўзига хос мусобақа ўтказди

Швейцариянинг Юнгфрауйох тоғларида ўзига хос мусобқа ўтказилди. Денгиз сатҳидан 3 454 м баландликда ямайкалик машҳур спринтер, Олимпия чемпиони Асафа Пауэлл уч карра Олимпия чемпиони, чанғичи Дарио Колонья билан 100 м масофада мусобқа ташкил қилди.
“Колонья билан Швейцариянинг қорга бурканган тоғларида баҳслашиш қизиқ бўлди. Бу Европанинг чўққиси, ўзига хос ҳиссиётдир. Кейинги сафар биз йўлларни алмашамиз ва мен чанғиларни қўлимга кўтарганча югураман”, – деди Пауэлл Инстаграмдаги саҳифасида.
29 ёшли Дарио Колонья Ванкувер (2010) ва Сочидаги (2014) олимпиадаларда учта олтин медални қўлга киритган. Швейцариялик спортчи, шунингдек, уч карра Жаҳон кубогини қўлга киритган.
Ўз навбатида, Асафа Пауэлл 2008 йилги Пекин ўйинларида чемпионликни қўлга киритган.