Жаҳон | 18:31 / 13.07.2015
3250
1 дақиқада ўқилади

Шиддатли “Нанка” тайфуни Япониянинг жанубий қирғоқларига яқинлашмоқда

Жорий мавсумда 11-бўлган шиддатли “Нанка” тайфуни Япониянинг жанубий қирғоқларига яқинлашмоқда. У пўртана ва кучли ёғингарчиликни келтириб чиқариши айтилмоқда.
Япония бош метереологик агентлиги маълумотларига қараганда, тайфун марказидаги босим 950 гектопаскални, шамол тезлиги 40 м/секундни ташкил қилади. Айни пайтда тайфун шимол томонга 20 км/соат билан яқинлашмоқда.
Башоратларга кўра, тайфун Сикоку ва Кюсю оролларига таҳдид солмоқда. Ороллар чоршанба куниёқ бўрон ва ёғингарчилик ичида қолиб кетиши мумкин.