Жаҳон | 10:00 / 14.07.2015
1690
1 дақиқада ўқилади

Boeing MH17 ҳалокати бўйича трибунал яратиш ғоясини Австралия ҳам қўллаб-қувватлади

Австралия БМТга мурожаат қилиб, Донецкда Малайзиянинг Boeing MH17 самолёти уриб туширилиши юзасидан халқаро трибунал ташкил этиш ғоясини қўллаб чиқди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
“Халқаро жиноий трибуналнинг таъсис этилиши жаҳон ҳамжамияти халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солинишига чидаб ўтирмаслигини аниқ равшан кўрсатиб беради”, – деди мамлакат ташқи ишлар вазири Жули Бишоп.
Унинг сўзларига қараганда, трибунал давлатларнинг ҳамкорлиги натижасида даъвогарлар талабларининг қондирилиши имкониятини кенгайтиради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш