Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 15:57 / 14.07.2015
2184
1 дақиқада ўқилади
ФИФА АҚШ Сенати комиссиясининг Блаттерни сўроқ қилиш бўйича мурожаатини рад этди
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) АҚШ Сенати комиссиясининг ташкилот президенти Йозеф Блаттерни сўроқ қилишига рухсат бермади. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар қилган.
Хабарда ёзилишича, америкаликлар ФИФАга Швейцариядагилар ташкилот билан боғлиқ можаролар юзасидан сўроқ беришини сўраб, илтимоснома жўнатган ва рад жавобини олишган.
Эслатиб ўтамиз, Блаттер 2 июнь куни ФИФА тизимидаги порахўрлик ҳолатлари юзасидан тафтиш бошланиб, бир неча спорт амалдорлари ҳибсга олиниши ортидан ўзи ҳам лавозимини муддатидан олдин тарк этишини маълум қилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш