Спорт | 08:22 / 14.07.2015
3637
1 дақиқада ўқилади

Касильяс “Сантьяго Бернабеу”да “Реал” билан хайрлашди

Португалиянинг “Порту” клуби билан 2 йиллик шартнома имзолаган дарвозабон Икер Касильяс 13 июль куни Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида “Реал” мухлислари билан хайрлашди.

Эндиликда “Реал” клубининг собиқ посбони 2 йил давомида лиссабонликлар шарафини ҳимоя қилади. Томонлар келишувни яна бир йилга узайтиришлари мумкин. Икер янги иш жойида йилига 8 миллион евро маош олади.