Жаҳон | 13:10 / 14.07.2015
4896
1 дақиқада ўқилади

NASA аппарати 9 йилда 5 млрд км масофани босиб ўтиб, Плутонга яқинлашмоқда

NASA агентлигига тегишли “Янги уфқлар” космик аппарати Плутонга уюштирилган тарихдаги биринчи саёҳатни якунламоқда. Саёҳат 9.5 йил муқаддам бошланган эди. Агентликнинг хабар қилишича, бугун маҳаллий вақт билан 07:49да унинг Плутон билан максимал яқинлашуви кузатилади – зонд митти сайёрадан 12.5 минг км узоқликдан учиб ўтади.
Аппаратнинг тезлиги 14 км/секундни ташкил қилади. 453 кг вазнга эга аппарат ҳаракатни тўғирловчи двигателга эга. Лекин у ёқилғи захирасига эга эмас, шу боис тўхтаб, Плутон орбитасига кира олмайди. Сайёра ёнидан учиб ўтиб, зонд Қуёш тизими чегараси томон парвозини давом эттиради.