Жаҳон | 00:11 / 15.07.2015
2014
1 дақиқада ўқилади

Арманистон адлия вазири истеъфога чиқди

Арманистон адлия вазири Ованнес Манукян истеъфога чиқди. Бу ҳақда адлия вазирлиги матбуот котиби Цовинар Хачатрянга иқтибос келтирган ҳолда “Новости-Армения” агентлиги хабар бермоқда.

43 ёшли Ованнес Манукян 2014 йилнинг 30 апрелида адлия вазири этиб тайинланган эди.

Истеъфога кетиш сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш