Жаҳон | 10:05 / 15.07.2015
4850
1 дақиқада ўқилади

Кейп-Кодда дам олаётганлар оқ наҳангни қутқардилар

Кейп-Код ярим оролидаги Чатем шаҳри пляжида дам олаётганлар сувнинг ортга қайтиши натижасида қуруқликка чиқиб қолган оқ наҳангни қутқардилар. Бу ҳақда New York Post нашри ёзмоқда.

Одамлар икки метрли наҳангни сақлаб қолиш учун унинг устидан челаклар билан сув қуйиб туришди. Унгача воқеа жойига қутқарувчилар етиб келиб, йиртқични сувга қўйиб юборишди.
Айтилишича, қутқариш ишида 40 кўнгилли иштирок этган.