Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:43 / 15.07.2015
2139
1 дақиқада ўқилади
Корея авиакомпаниялари MERS туфайли бекор қилинган Япония рейсларини яна ишга туширди
Жанубий Кореянинг икки йирик авиакомпанияси – Korean Air ва Asiana Airlines Японияга борадиган, Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавируси эпидемияси туфайли бекор қилинган рейсларни яна ишга туширди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар бермоқда.
Август ойида Korean Air’нинг Аомори, Акита, Исикава ва Кагосима префектураларига рейслари ишга туширилади. Июль ойининг охирида Asiana Airlines компанияси самолётлари яна Тояма ва Эхимэ префектураларига уча бошлайди.
Авиакомпаниялар Японияга борадиган 190 рейсни бекор қилишга мажбур бўлган эди.