Жаҳон | 09:53 / 15.07.2015
3178
1 дақиқада ўқилади

NASA “New Horizons” космик зонди Плутон билан яқинлашгандан кейин ундан илк сигнални олди

АҚШнинг “New Horizons” космик зонди Плутон билан яқинлашгандан кейин Ерга биринчи сигнални юборди, деб айтилмоқда NASA сайтида.

Кемадан сигнал Тошкент вақти билан 05:54 да олинган, зонд барча тизимларнинг ишлаётганини ва олинган маълумотларни узатишга тайёрлигини маълум қилган.

Қурилма 15 июлда Ерга ахборот узатишни бошлайди.