Жаҳон | 10:39 / 15.07.2015
2564
1 дақиқада ўқилади

Япония АҚШдан 332.5 млн долларга бешта Osprey конвертопланларини сотиб олади

Япония ҳукумати АҚШдан беш дона Osprey конвертопланларини сотиб олишга 41 млрд иена (332.5 млн доллар) сарфлашга рози бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Бу АҚШ конвертопланларининг хорижга сотилиши бўйича имзоланган биринчи шартнома бўлди. Истиқболда Япония бундай қурилмалардан яқин йилларда 17та, шунингдек, 40та қўшимча двигатель сотиб олишни режалаштирмоқда. Бунинг учун сарфланадиган маблағнинг умумий ҳажми 3 млрд долларни ташкил қилиши мумкин.
Айни пайтда Японияда бундай конвертопланлардан 24таси денгиз пиёда қисмлари ихтиёрига топширилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш