Спорт | 18:18 / 15.07.2015
1557
1 дақиқада ўқилади

“Саутгемптон” “Фейеноорд”дан Класини 13,5 млн евро эвазига трансфер қилади

“Фейеноорд” клуби ярим ҳимоячиси Йорди Класи фаолиятини “Саутгемптон”да давом эттиради. Бу ҳақда De Telegraaf нашри хабар бермоқда.

Хабарда ёзилишича, клублар аллақачон голланд футболчисининг трансфери бўйича келишиб олишган.

Класи “авлиёлар” билан 4 йилга битим тузади ва йилига 2,5 миллион евро маош олади.

“Саутгемптон” ўйинчининг трансфери учун 13,5 миллион евро тўлайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш