Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунё бўйича эр-хотинларнинг бир-бирига кўнгли йўқлиги сабаб ажралишлар 42 фоизни ташкил қилмоқда
Дунё бўйича ажралишлар сабабига уларнинг фоиз кўрсаткичлари аниқланди. Бу ҳақда «Оила даврасида» газетаси хориж статистикаси маълумотларига таяниб хабар берди.
Манбанинг ёзишича, турмуш қуришга тайёр эмаслигига қарамасдан никоҳдан ўтгач, эр-хотиннинг бир-бирига кўнгли йўқлиги сабабли ажрашишлар дунё бўйича 42 фоизни ташкил қилмоқда. Шунингдек, ичиш, чекиш, гиёҳвандлик каби зарарли одатлар ҳамда носоғлом турмуш тарзи оқибатидаги ажримлар – 31 фоиз, хиёнат сабабли оила бузилиши – 15 фоиз, маиший масалалар билан боғлиқ ҳолатлардаги ажримлар – 3,1 фоиз, иқтисодий муаммолар туфайли ажримлар – 1,8 фоиз, рашк сабабли юзага келадиган ажримлар – 1,5 фоизни ташкил қилиши аниқланган.