Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:48 / 16.07.2015
5006
1 дақиқада ўқилади
Францияда иссиқ ҳаво туфайли бир ҳафта ичида 700 киши ҳалок бўлди
Францияда иссиқ ҳаво туфайли бир ҳафта ичида, яъни 29 июндан 5 июлгача бўлган давр ичида 700 киши ҳалок бўлган.
Бу ҳақда Франция Соғлиқни сақлаш вазири Марисоль Турен маълум қилди, деб ёзмоқда Le Figaro нашри.
Бу кўрсаткич иссиқ ҳаводан одатий ўлиш даражасидан 7 фоиз кўпроқни ташкил қилмоқда.
Туреннинг айтишича, иссиқ ҳаво туфайли шифокорларга 1460 марта мурожаат қилинган, бу эса одатий даражадан 10 баробар кўпроқни ташкил қилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш