Жаҳон | 20:04 / 16.07.2015
6835
2 дақиқада ўқилади

Меркель мухожирларга нисбатан қаттиққўллиги сабабли фаластинлик қизни йиғлашгача олиб борди

Германия канцлери Ангела Меркель Росток шаҳридаги қочқинлар билан суҳбати давомида фаластинлик қизчанинг кўз ёши тўкишига сабабчи бўлди.

Қизнинг оиласи депортация қилинишга тушган ва айни пайтда қочқинлар учун лагерда яшамоқда.

Меркель ҳамма мухожирлар ҳам Германияда қололмасликларини айтганда қизча йиғлаб юборди.

“Мен ҳаммасини тушунаман, бироқ буни айтишга мажбурман. Сиёсат – бу аччиқ нарса, боз устига рўпарамда турганингизда. Шак-шубҳасиз, сиз ёқимли инсонсизлар, бироқ биз ҳамма мухожирларга “Мана, бемалол Германияга келаверинглар” дея олмаймиз. Баъзилар Германияни тарк этишларига тўғри келади”, деб Меркелнинг айтган сўзларидан кейин қизча ўзини тутолмай йиғлаб юборган.

Меркель қизчани ёнига келиб, унинг бошини силаб, “Сен катта иш қилдинг” деб уни юпатишга тушган.

Қизча Меркелга “қолганлар ҳаётдан лаззатланар эканлару, бироқ биз улар билан буни баҳам кўролмас эканмиз” деб жавоб берган.
Бунга канцлер “Сиёсат баъзида шунақа аччиқ” деб ва улар ҳаммани Германияга келишига изожат беролмасликларини, “кимдир орқага қайтишга мажбур бўлишини” айтган.