Жаҳон | 23:34 / 16.07.2015
5297
1 дақиқада ўқилади

Россия Федерал миграция хизмати хорижий мутахассислар учун ишлашга рухсат бериш тартибини соддалаштирмоқда

Россия Федерал миграция хизмати Европа бизнеси уюшмаси билан биргаликда юқори малакали хорижий мутахассислар учун ишлашга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини соддалаштирди.

Россия Федерал миграция хизмати раҳбари Константин Ромодановский лойиҳа тақдимотида хизмат “Техносерв” компанияси билан биргаликда Европа бизнеси уюшмасига ишлашни расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатларни масофадан туриб жўнатиш имконини берадиган лойиҳа ишлаб чиқаётганини маълум қилди. Ромодановскийнинг айтишича, лойиҳа хорижликларга ишлаш учун рухсатни расмийлаштиришда коррупция ҳолатларига қарши курашишга ёрдам беради.