Жаҳон | 00:31 / 17.07.2015
6356
1 дақиқада ўқилади
Барак Обама қамоқхонага ташриф буюрди
АҚШ президенти Барак Обама 16 июль куни Оклахома штатидаги қаттиқ тартибдаги Эль-Рино эркаклар қамоқхонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.
Президент ахлоқ-тузатиш муассасасига ташрифи давомида маҳбуслар билан учрашди. Оқ уйда маълум қилинишича, Обама қамоқхонага ташриф буюрган биринчи амалдаги президент бўлди. Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнестнинг айтишича, президентнинг ушбу ташрифи давомида “кучли хавфсизлик тадбирлари” қабул қилинган.
Аввалроқ HBO телеканали АҚШда жиноий суд тизимининг ҳолати ҳақидаги дастур доирасида Обаманинг қамоқхонага ташрифини намойиш қилиши айтилган эди.