Спорт | 21:42 / 18.07.2015
5428
1 дақиқада ўқилади

Санкт-Петербургда футбол бўйича жаҳон кубоги намойиш этилди

Санкт-Петербургда Россияда 2018 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш босқичига қуръа ташлаш олдидан жаҳон кубоги намойиш этилди.

“Жаҳон кубоги чемпионатнинг дастлабки босқичига қуръа ташлаш маросими арафасида намойиш этилади. Бир неча кундан кейин қуръа ташлаш шоуси ва қуръа ташлашнинг ўзи бўлиб ўтади. Бу қуръа ташлаш “Бу ерда орзу туғилади” шиори остида ўтказилаётганидан хабарингиз бор”, деб айтди 2018 йилги жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси бош директори Алексей Сорокин.

Санкт-Петербургда кубок биринчи марта намойиш этилмоқда. Кубок бу ерда бир кун бўлгандан кейин яқин орада Россиянинг бошқа ерида намойиш этилмайди.

Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 25 июль куни Санкт-Петербургдаги Константинов саройида соат 18:00 да бошланади.

Маълумот учун, футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати Россиянинг 11 та шаҳридаги 12 та стадионда 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлигача давом этади.